Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Инсон нима учун ёмон қарорлар қабул қилади ва буни қандай енгиш мумкин?
8.09.2018 21:21,  
38

Руҳшунослар нима учун одам, нотўғри бўлса ҳам ўз фикрини ҳимоя қилиши ва бунга боғлиқ равишда нотўғри қарор қабул қилишини аниқлади. Гап шундаки, биз келиб тушувчи маълумотларга янглиш муносабатда бўлишга ва уни ўзимизча изоҳлашга мойилмиз.

Тахминийликнинг тасдиғи мавжуд

Тасаввур қилингки, сиз ўзингизни бирон-бир янги машғулотда синаб кўрмоқчи бўлдингиз ва биринчи марта, масалан, ёга машқларига бордингиз.

Сиз кийимингиз унчалик мос эмаслигидан ёки бошқалардек машқ бажара олмаслигингиздан ташвишланаяпсиз. Ёнма-ён турган одамларнинг ҳар бир кулгисини ўзингизга оласиз. Ҳамма сизнинг тажрибасизлигингиз устидан кулаётганига ишонасиз. Ва ниҳоят, сиз ўзингизга ҳеч қачон у ерга қайтиб бормасликка сўз берасиз.

Бу ҳодиса руҳшуносликда тахминийликнинг тасдиғи дейилади. Бу одамнинг ўз фикри тасдиқлаётган маълумотни излаш, уни ўзича изоҳлаш ва эсда сақлашга мойиллигидир.

Бу бизнинг ҳаётимизга қандай таъсир кўрсатади?

Тахминийликнинг тасдиғи биз қабул қилаётган ҳар бир қарорга таъсир кўрсатади. Харидлар, саломатлик, мартаба, муносабатлар, молия, ҳиссиётлар — бу мойиллик, ҳатто уни биз пайқамасак-да, бизнинг ҳар бир танловимизга ўз тамғасини босади.

Буни қандай енгиш мумкин?

Қизиқувчан бўлинг ва шубҳаланишни камайтиринг

Агар бирон-бир одам билан қандай бўлмасин ўз фикрингизда қатъий туриш мақсадида суҳбатлашишга киришсангиз, сиз тахминийликнинг тасдиғи таъсирига тушасиз.

Ўз ҳақлигингизни исботлашга уринманг. Дунёни ўрганинг ва ҳамма нарсага бебаҳо тажрибага қарагандек қаранг. Ўзингизга хато қилишга имкон бериш билан, сиз кўплаб янги нарсаларни билиб оласиз.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан