Мактабларда ижарага берилган китоблар йўқотиб қўйилса, қанча жарима тўланади?

10.09.2018 | Ўзбекистон | 2782

Ўзбекистонда мактабларда ижарага берилган дарсликлар ёки ўқув-методик қўлланмалар ижарага олувчилар томонидан йўқотилган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келтириб қўйилган тақдирда, зарарнинг ўрни улар томонидан худди шундай дарсликлар билан қопланади ёки уларнинг қиймати белгиланган миқдорларда тўланади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” Tелеграм каналида маълум қилинган.

Бу қуйидагича:

- биринчи синф ўқувчиларининг ҳар бир дарсликлари ва ўқув-методик қўлланмалари учун — унинг бир баравари миқдорида;

- 2 - 4-синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва ўқув-методик қўлланмалари учун — унинг икки баравари миқдорида;

юқори синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва ўқув-методик қўлланмалари учун — унинг тўрт баравари миқдорида.