Вазирлар Маҳкамасининг 30.08.2018 йилдаги 701-сон қарори билан ўқув йили давомида мактабга туташ ва яқин бўлган йўлларга йўл-патруль ва патруль-пост хизматлари жойлаштирилади. Бу чора-тадбирлар мактаб ўқувчилари иштирокидаги ЙТҲнинг олдини олишга қаратилади, деб ёзади «Норма».
Бундан ташқари, мактаб ўқувчиларининг йўлларни кесиб ўтишда хавфсизлигини таъминлаш мақсадида «Маҳалла посбони», ҳарбий чақирувга тайёрлаш фани ўқитувчилари ва Ёшлар иттифоқининг етакчиларидан йўл ҳаракати жамоатчи навбатчиси фаолияти йўлга қўйилади.
Йўлларга яқин жойлашган мактаблар ўқувчиларни ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар олиб келиши ва олиб кетишини таъминлаши лозим.