Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилоятида оммавий равишда чўчқа боқилмоқда (видео)
10.09.2018 16:20,  
174

Тошкент вилоятининг Пискент туманидаги Акмал Икромов ва бошқа қўшни посёлкаларида чўчқа боқилаётгани аҳоли норозилигига сабаб бўлаётгани ҳақида “Замон” информацион дастурида маълум қилинди.

Хабар қилинишича, бу ерда 280 та дала ҳовли мавжуд. Аҳоли асосан боғдорчилик, узумчилик билан шуғулланиши лозим. Баъзида эса чорва молларини белгиланган ҳолда боқишга рухсат этилади.

Аҳолининг мурожаат қилишига атрофга тарқалган бадбўй ҳид сабаб бўлган. Бу ерда яшовчиларнинг қарийб 90 фоизи чўчқа боқиш билан шуғулланади.

Мазкур масала юзасидан Тошкент вилояти ҳокимлиги, Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази ва бир қатор мутассадди ташкилотлар иштирокида ўрганиш ишлари олиб борилган ва ушбу дала ҳовлиларда 42,6 гектар майдон ўз бошимчалик билан эгалланган  ер майдони, 189 та  норасмий чиқиндихоналар борлиги ва улар ўта антисанитар ҳолатдалиги, ноқонуний боқилаётган ҳайвонларнинг ахлат йиғиндилари  тўғридан тўғри очиқ майдонларга оқизиб юборилаётганлиги ҳолатлари кузатилган.

Аввалроқ, Самарқанд шаҳридаги  Сўлим ва Кимёгарлар қўрғонига яқин ҳудудда жойлашган чиқиндихона атрофида 100 дан зиёд чўчқахоналар бўлиб, уларнинг ҳар бирида 50-60 тадан зиёд чўчқалар боқилаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан