Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






​Туркия президенти ​АҚШга боради
11.09.2018 12:01,  
9

Туркия Республикаси президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон шу йил 23–27 сентябрь кунлари АҚШга боради, дея хабар беради «Haber7» нашри.

Маълумки,Туркия ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар 2016 йилда Туркия расмийлари томонидан қўлга олинган америкалик пастор Эндрю Брансон иши туфайли жиддий кескинлашди. АҚШ Молия вазирлиги Туркия ИИВ раҳбари Сулаймон Сўйлу ва Адлия вазирлиги раҳбари Абдулҳамид Гулни «инсон ҳуқуқларининг жиддий бузилиши»да айблади ва уларга қарши санкциялар қўллади.

Ражаб Тоййиб Эрдўғон шу йил 23–27 сентябрь кунлари БМТ Бош Ассамблеясида қатнашиш учун АҚШга ташриф буюради. Ташриф доирасида Америка етакчилари билан кўришиш ёки кўришмаслиги ҳозирча номаълум.

Эрдўғон АҚШга ташрифидан сўнг 27–29 сентябрь кунлари Германияга боришни ҳам мўлжаллаяпти.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан