Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдаги барча автобуслар кондиционер ва пандуслар билан жиҳозланади
12.09.2018 16:54,  
7

2017-2019 йиллар давомида автокорхоналарга яна “LЕ-60”, “ИСУЗУ”, “МАН” русумли, жами 770 та янги автобуслар харид қилинади. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" томонидан “Пойтахт транспорти: кеча, бугун, эртага” мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида хабар қилинди.

Унда таъкидланишича, янги автобуслар кондиционер ва пандус (ногиронлиги бўлган кишиларнинг чиқиб-тушишлари учун мўлжалланган йўлаклар) билан жиҳозланади.

Ҳозирда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибида 9 та автобус саройи, 4 та унитар корхона мавжуд. Автобус саройлари томонидан 133 та йўналишда транспорт хизмати йўлга қўйилган бўлиб, йилига ўртача 200 миллиондан зиёд йўловчи ташилади. Мазкур йўналишларга 1 124 та автобус бириктирилган ва улар томонидан бир кунда 16 049 та қатнов амалга оширилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан