Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ravon август ойида ҳам Россияда бирорта автомобиль сота олмади
13.09.2018 23:54,  
3

Ўзбекистон 2018 йил август ойида Россия бозорида Ravon бренди остидаги бирорта ҳам автомобилини сота олмади. Бу ҳақда Европа бизнеси Ассоциацияси автомобиль ишлаб чиқарувчилари қўмитасининг ҳисоботига таяниб "Халқ сўзи" хабар беради.

Унда қайд қилинишича, 2018 йилнинг январь – июнь ойларида жами Россия бозорида жами 1 140 061 дона автомобиль сотилган. Энг кўп сотилган янги енгил автомашиналар асосан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларига тўғри келади. 

Бироқ Ўзбекистоннинг Ravon бренди Россия бозорида ўз ўрнини йўқотишда давом этмоқда. Корхона кетма-кет учинчи ойдирки умуман автомобиль сота олмаяпти. Ўтган йилнинг шу ойида компания Россияда 1 518 дона автомобиль сотишга муваффақ бўлган ва бу борада Россия бозорида кучли 20 таликка кира олган, 2018 йилнинг илк 5 ойи мобайнида жами 5 184 дона Ravon автомобиллари сотилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан