Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Франция ҳамкорликда ҳарбий машғулотлар ўтказди
14.09.2018 15:34,  
4

Жиззах вилоятидаги "Фориш" полигонида франциялик ҳарбийлар билан ҳамкорликда ўқув машғулотлари ўтказилмоқда, деб хабар қилди Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот-хизмати.

"Режага кўра тажриба алмашув билан боғлиқ амалий машғулотларнинг деярли барчаси «Фориш» полигони тоғли ҳудудларида ўтказилади. Бунда асосий эътибор ҳарбийларнинг мерганлик маҳоратини оширишга қаратилган", - деди суҳбатдош.

Франциядан келган мутахассислар "Мерган кундалиги" ўқув қўлланмасига асосан ҳарбий хизматчилар билан 3 босқичли тайёрлов машқларини олиб боришмоқда. Унга кўра дастлаб ҳарбийларнинг мерганлик даражаси аниқлаб олинади. Шундан сўнг улар гуруҳларга бўлиниб, ўз даражасига кўра уларга алоҳида машғулотлар ўтилади.

Таъкидланишича, бундай тажриба алмашиш ҳар икки томонга ҳам жуда фойдали бўлиб, келгусида ҳам шу турдаги биргаликдаги машғулотларни давом эттириш яхши натижа беришига ишонч билдирилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан