Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






​Ўзавтосаноат 73 кунда 38 мингдан ортиқ автомобиль сотди ​
14.09.2018 19:02,  
8

“Ўзавтосаноат” АЖ жорий йилнинг 1 январидан 30 июнига қадар 76 087 дона “GM Uzbekistan” АЖда ишлаб чиқарилган автомобиль сотилганини маълум қилди.

Бироқ ушбу давр мобайнида харидорларда автомобилни етказиб бериш муддатлари борасида норозиликлар юзага келди.

Хабарда айтилишича, “Ўзавтосаноат” АЖ раҳбарияти ишлаб чиқариш ва сотиш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, савдо тизимини ўзгартириш ҳамда автомобиль бутловчи қисмларини етказиб беришдаги узилишларни олдини олиш борасида стратегияни қайта кўриб чиқди, бу эса аҳоли ўртасида энг талабгир автомобилларга мавжуд талабни қондиришни бошлаш имконини берди.

“жорий йилнинг 1 июлидан 12 сентябрига қадар 38549 автомобил сотилди, шундан 42 фоиз автомобиль шартномада кўрсатилган муддатидан аввал, 16 фоиз ҳолатда эса 10 кунгача бўлган муддатда харидорга етказилди. Компания хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ҳамда автомобилларнинг барча моделлари етказиб бериш муддатини қисқартириш йўналишидаги саъй-ҳаракатларни давом эттиради”, - дейилган хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан