Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманган вилояти давлат солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди
15.09.2018 17:41,  
241

Наманган вилояти давлат солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди. Ушбу лавозимни Адҳамжон Тиллаволдиев эгаллади. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими Sof.uz'га маълум қилди.

Адҳамжон Тиллаволдиев1965 йилда Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 1986 йилда Марғилон план-иқтисод техникумини, 1992 йилда Андижон иқтисодиёт ва бошқарув институтини тамомлаган.

Солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини 1997 йилда Фарғона вилояти Тошлоқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимидан бошлаб, 2002—2017 йиллар давомида Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, хўжалик бирлашма раҳбари ва Фарғона вилояти ҳокимлигида раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

2018 йилнинг январь ойидан сентябрига қадар Давлат солиқ қўмитасининг Жисмоний шахслар солиқ маъмуриятчилиги бош бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан