Ўзбекистонда миллий тўлов тизими Uzcard ишламай қолди

15.09.2018 | Иқтисод | 3351

Бугун, 15 сентябрь куни Ўзбекистон миллий тўлов тизими «Uzcard» фаолиятида узилишлар пайдо бўлди. Бу ҳақда «Uzcard» хабар берди.

Қайд этилишича, 15 сентябрь куни соат 18:52 дан бошлаб процессинг марказидаги POS, E-POS терминаллари ва АТМ қурилмаларида техник носозликлар кузатилмоқда.

«Uzcard» бунинг учун истеъмолчилардан узр сўраган.