Uzcard ноқулайликлар учун узр сўради

16.09.2018 | Технологиялар | 2965

Ягона умумреспублика процессинг маркази тизимида 15 сентябрь, кечки соат 18:52 да техник носозлик кузатилди. Бу ҳақда Uzcard маъмурияти маълум қилди.

Марказ мутахассислари томонидан тизимни кун давомида ишга тушириш учун барча зарур чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Тизим мобил тўлов тизимлари орқали пул маблағларига тегишли маълумотни тақдим эта олмаяпти.

«Пул маблағларига тегишли барча маълумотлар ҳавфсиз ҳолатда сақланмоқда. Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз», дейилади маъмурият хабарида.