Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Харуки Мураками Нобел мукофоти муқобилидан воз кечди
16.09.2018 15:35,  
19

Япониялик ёзувчи  Харуки Мураками адабиёт бўйича 2018 йилда Нобель мукофоти ўрнига таъсиси этилган муқобил мукофотдан воз кечди, деб хабар қилмоқда Kyodo агентлиги.

Хабарда айтилишига кўра муаллиф Швециянинг Янги академияси билан боғланиб унинг номзодини 2018 йил мукофот бериш мўлжалланган муаллифлар қисқа рўйхатидан (шорт-лист) чиқаришни илтимос қилган.

Япониялик дунёга машҳур ёзувчи ўзининг ушбу қарорини “барча куч-эътиборини китоб ёзишда жамлаш ва медиа диққатидан узоқроқда бўлиш” истаги билан ифодалаган.

Маълумот учун, Швеция академияси 2018 йилнинг май ойида ушбу йил адабиёт соҳасида Нобель мукофоти берилмаслигини эълон қилган эди. Унинг ўрнига муқобил мукофот сифатида Швеция Янги академияси мукофоти таъсис этилган эди.

Эслатиб ўтамиз, адабиёт соҳасида бериладиган Нобель мукофоти 100 йилдан олдин таъсиси этилган бўлиб, у ушбу соҳадаги энг нуфузли мукофот ҳисобланади. Турли йилларда Нобель мукофоти Бернард Шоу, Рабиндранат Тагор, Редярд Киплинг, Эрнест Хэмингуэй, Томас Манн каби буюк ёзувчиларга берилган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан