Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухорода портлаган автобус йўловчилари фермер хўжалигидаги ишларга олиб кетилаётган бўлган
18.09.2018 16:52,  
16

Бухоро вилоят ИИБ Sof.uz'га автобус газ балони портлаши билан боғлиқ ҳодиса бўйича янги маълумотларни тақдим этди.

Аниқланишича, Қоровулбозор туманидаги “Рахмон Ахмад” фермер хўжалиги раиси Р.Ахмедов, Вобкент тумани “Пушмон” МФЙ, “Хайрабодча” қишлоғида яшовчи Г.Розиқова томонидан 25 нафар фуқаролардан иборат қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш учун ташкил қилинган мавсумий мадад гуруҳи билан кунига ҳар бир ишчига 25 минг сўм ҳақ тўлаш эвазига фермер хўжалигида экилган маккажўхори бошоқларини териш, шунингдек, жабрланганларнинг сўзларига кўра, пахта териш учун оғзаки келишиб, Вобкент туманидан Қоровулбозор туманига олиб кетаётган вақтда ушбу ҳодиса содир бўлган.  

Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни соат 07:30 ларда Бухоро вилояти Когон тумани ҳудудидан ўтувчи Бухоро – Қоровулбозор магистрал йўлида автобуснинг газ балони портлаши оқибатида 5 киши вафот этди, 21 киши турли жароҳатлар билан касалхонага жойлаштирилди. 

Ҳодиса юзасидан ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят ИИБ ТБ зиммасига юклатилди ва вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан