Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ақтўбеда ёнган автобус ҳайдовчилари: йўловчилар омон қолиши мумкин эди
19.09.2018 12:36,  
5

Қозоғистонда ёниб кетган автобус иши бўйича суд мажлисида фожиада омон қолган ҳайдовчилар сўроққа тутилди. Автобус ҳайдовчилари ўз айбини тан олишмоқда ва ёнғиндан омон қолган ўзбекистонликларни қўшимча сўроқ қилишни талаб қилишмоқда, деб хабар қилди Sputnik нашри.

Ҳайдовчилардан бири Нуржан Қирғизбаев суд ва прокурорга автобус техник соз бўлгани, унинг бузилишига сифатсиз солярка сабаб бўлганлиги ҳақида гапириб берган. Шунингдек, ҳайдовчи, автобус салонида учта ўтўчиргич ва ойналарни бузиб ташқарига чиқиш учун тўртта болға бўлганини айтган.

"Ёнғин бошланганида, ҳайдовчилар нега улардан фойдаланишмади, мен билмайман. Улар шундай қилишлари мумкин эди", - деган судланувчи.

Ўз навбатида, ҳайдовчининг шериги Максат Пернебековнинг таъкидлашича, йўловчилардан бири авто салонда пластик идишга солинган аллақандай суюқ ёқилғини тўккан ва шундан сўнг салон ёниб кетган.

Пернебековнинг сўзларига кўра, ёнғин рўй берган вақтда, у автобус салонида бўлмаган ва шу боис, бўлиб ўтган воқеаларни яхши эслолмайди. Чунки фақат касалхонада ўзига келган.

"Бизни буксирга олиши учун бир автобусни тўхтатдик, унинг 22 йўловчиси бор эди. Улар бизга автобусдаги ёнғинни ўчиришга ёрдам беришмади! Биз ўтни ўзимиз ўчирардик, автобусдагилар эса жойидан қимирламасди, уларнинг кўз ўнгида одамлар ёниб кетаётганини томоша қилиб ўтиришарди! Биз ўша тўхтатган автобусимиздан ўтўчиргичларни олдик ва йўловчилар ташқарига сакраб чиқишлари учун ойналарни уриб синдирдик, биз уч ёки тўртта ойнани синдирдик, улар нега сакрашмади, мен билмайман", - деган ўз кўрсатмаларида ҳайдовчи

Ҳайдовчининг айтишича, ёнаётган автобусдан чиқишга муваффақ бўлган икки йўловчи бошқа автобусда яширинган ва у ёқдан туриб юз бераётган ҳодисани томоша қилган.

"Ёнғин энди бошланган вақтда, улар автобусдан қочиб чиқишган! Улар салондан чиқишмади, бизга ёнғинни ўчиришга ёрдам беришмади! Уларни таклиф қилинг, гапириб беришсин, нега бундай қилишганини. Энди ҳаммасида биз айбдор бўлиб қолаяпмиз", - дея ўз норозилигини билдирган Пернебеков.

Жабрланувчилар Барак Танатовдан, у ёнғин вақтида нима қилганлиги ҳақида сўрашган.

"Ёнғин бошланганда уйқуда бўлганман, чунки мен иккинчи ҳайдовчи эдим. Мен ҳам бу ёнғинда пулларимдан айрилдим. Қуйи Новгородга ўзимга машина сотиб олиш учун бораётгандим, пулларим ёниб кетди", - деб айтган ҳайдовчи.

Шундан сўнг жабрланувчилар автобус йўловчилари рўйхати қаердалигини сўрашган. "Билмайман", деган жавобни эшитгач эса, бақириб, ҳайдовчини қарғашга тушганлар.

"Биз ёнғин рўй берган вақтда автобус ичида кимлар бўлганини билмаймиз, рўйхат ёниб кетган, балки кимдир йўлда тушиб, омон қолгандир, агар рўйхат бўлганида, бу ҳолатга балки ойдинлик киритиш мумкин бўларди", - деб айтган жабрланувчилардан бири.

Жабрланувчилар суд залида йўқ, улар Туркистон вилоятидалар ва жараёнда Сариағаш шаҳрининг туман судидан видеоалоқа орқали қатнашишмоқда, деб ёзади нашр.

Бўлиб ўтган олдинги суд мажлисларидан бирида, 18 январь куни Самара-Шимкент трассасида автобусда ҳалок бўлган ўзбекистонлик фуқароларнинг қариндошлари, юз берган ҳодиса бўйича маълум қилинган расмий версияга ишонмасликларини билдиришган. Уларнинг бундай дейишларига жасадларнинг йўқлиги, ёпиқ тобутлар, шунингдек, Ақтўбедаги суд жараёнида тирик қолган икки йўловчининг иштирок этмаётгани асос бўлиб хизмат қилган.

"Биз ўша фожиа юз берган жойда бўлмаганмиз. Ким айбдорлиги фақат Аллоҳга аён", - деб таъкидлашган ўзбекистонликлар.

Бундан ташқари, қариндошларнинг сўзларига кўра, ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг телефонлари ҳалигача ишламоқда, аммо ўша рақамларга телефон қилиб туша олмадик, деб ёзади нашр.

Фожиа жорий йилнинг 18 январида Самара - Шимкент трассасининг 1068-километрида рўй берган. Ҳаракатда бўлган Kassbohrer Setra йўловчи автобуси ёниб кетган. Автобус ичида 55 нафар ўзбекистонлик ва уч нафар ҳайдовчи - Қозоғистон фуқаролари бўлишган.

Жабрланувчиларнинг беш нафари ёнаётган автобус салонидан чиқишга муваффақ бўлганлар, қолганлари тириклай ёнган.

Ҳайдовчилар Барат Танатаров, Нуржан Қирғизбаев ва Максат Пернебековларни ёнғин хавфсизлиги қоидаларини ҳамда транспорт эксплуатацияси қоидаларини бузганликда айблашмоқда.

Уларни 10 йилгача қамоқ жазоси кутмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан