Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистондаги Coca-Colа зaводи хусусийлаштирилиши мумкин
20.09.2018 20:10,  
39

Ўзбекистон  Молия вазирлигида бўлиб ўтган музокараларда Европа тараққиёт ва ривожланиш банки, The Coca-Cola Company (АҚШ) ва Coca-Cola İçecek (Туркия) вакиллари билан музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Sof.uz'га Молия вазирлиги.

Бўлиб ўтган учрашувда “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd” корхонасига стратегик ҳамкорни таклиф қилиш масаласи кўриб чиқилди. Ушбу масалани ҳал қилишда Европа тараққиёт ва ривожланиш банки ёрдам кўрсатиши мумкин.

 “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компаниясига тегишли, 42,9 % эса - The Coca-Cola Export Corporationга тегишли.

Эслатиб ўтамиз, “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd” қўшма корхонаси 1993 йилда ташкил қилинган. Бугунги кунда компаниянинг Ўзбекистон ҳудудида 3та заводи бор: Тошкент, Наманган ва Урганчда.

Ушбу даводларда 10та ишлаб чиқариш линиялари Кока-Кола, Фанта, Спрайт, Бонаква ва Фьюз Чай брендлари остида 9 хил ичимликлар ишлаб чиқармоқда.  Кока кола заводи энг замонавий корхоналардан бири бўлиб, у тўртта ISO сертификатига эга.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан