Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Корея Республикаси ва КХДР иштирокидаги саммит борасида ўз позициясини билдирди
21.09.2018 21:15,  
3

Ўзбекистон Республикаси 2018 йил 18-20 сентябрь кунлари Пхенян шаҳрида бўлиб ўтган Корея Республикаси Президенти Мун Чже Ин ва КХДР Давлат кенгаши Раиси Ким Чен Ин иштирокидаги саммитнинг тарихий якунларини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Эришилган келишувлар икки давлат лидерларининг конструктив алоқалар ҳамда кореялараро муносабатларни сифат жиҳатдан янги ўзаро ишонч, дўстлик ва ҳамкорлик асосида шакллантириш борасидаги қатъий қарори ва қобилиятидан гувоҳлик бермоқда.

Ўзбекистон Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудудни ташкил этиш ташаббускори сифатида Корея ярим оролини тўлиқ денуклеаризация қилиш борасидаги томонлар кўрсатган сиёсий ирода ва уларнинг интилишларини юксак баҳолайди.

Ўзбекистон саммитда қабул қилинган Пхенян декларацияси қоидаларининг амалда ҳаётга татбиқ этилиши шубҳасиз минтақада ўзаро ишонч, мустаҳкам тинчлик ва барқарорни мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдиради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан