Яманда даҳшатли очлик ҳукм сурмоқда

22.09.2018 | Жаҳон | 3283

БМТ Бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Марк Лоукок Яман давлатидаги иқтисодий аҳволнинг оғирлигига эътиборини қаратди.

Мамлакат риёли жуда қадрсизланиб кетган. Истеъмол маҳсулотларининг деярли барчаси импорт қилинади, инфляция эса бу маҳсулотларнинг нархини ошириб юборади. Мамлакатнинг айрим ҳудудларидаги очарчилик одамларни дарахт баргларини ейишга мажбур қилган.

Яманда мунтазам овқатланмайдиганларнинг сони яқин-орада бир ярим бараварга ошиб 11,5 млн кишига етиши мумкин.