Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ярим йил давомида Ўзбекистонга юборилган хорижий валюта миқдори маълум қилинди
22.09.2018 16:30,  
4

Январь-июнда жисмоний шахслар қабул қилиб олган халқаро пул жўнатмалари ҳажми 2,3 млрд долларни ташкил этди, дея хабар қилди Ўзбекистон Марказий банки.

Мазкур маблағларнинг 600 млн доллари нақд хорижий валютада юборилган бўлса, 1,1 млрд доллари ёки 39 фоизи — трансфертга тааллуқли.

Ўзбекистондан пул жўнатмалари биринчи яримликда 401,1 млн долларни ташкил этди.

Ярим йил якунлари бўйича Ўзбекистон трансчегаравий пул ўтказмаларини, жумладан Россия (1,7 млрд доллар олинди, 201,2 млн доллар юборилди), Қозоғистон (136,2 млн доллар олинди, 32,4 млн доллар юборилди), Туркия (102,6 млн доллар юборилди, 47,6 млн доллар олинди), Жанубий Корея (47,1 млн доллар юборилди, 4,7 млн доллар олинди) ва Исроил (25,5 млн доллар юборилди, 2 млн доллар олинди) амалга оширди.

Жисмоний шахсларнинг хориждан амалга оширган трансферт ўтказмалари ҳисобига биринчи ярим йилликда иккиламчи даромадлар сальдоси 552,7 млн долларга етди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан