Ўзбекистон Тожикистондан электр энергияси сотиб олишни камайтирди

22.09.2018 | Ўзбекистон | 2734

Ўзбекистон август ойида Тожикистондан 382 миллион киловатт-соат электр энергия сотиб олди. Бир ой аввал эса бу кўрсаткич 417 миллион киловатт-соатга тенг бўлганди.

Жорий йил август ойида Тожикистон қўшниларига умумий 595 миллион киловатт-соат электр сотган. Бу июль ойига нисбатан 22 миллион киловатт-соатга кам. Электр экспортининг қисқариши Ўзбекистонга сотилган энергиянинг 35 миллион киловатт-соатга камайгани билан боғлиқ.

Август ойида Тожикистон Қирғизистонга 12,4 миллион киловатт-соат электр энергия сотган. Афғонистонга олдин бўлганидек 200 миллион киловатт-соатдан бироз кўпроқ электр энергия экспорт қилинган.

Маълумот учун, электр энергия компаниялари билан эришилган келишувга биноан Ўзбекистон 1 киловатт тожик электрини 2 америка центига сотиб олади. Афғонистонга эса электр 4,1 америка тушади.