Қўқонда коллеж ўқувчиси курсдошини пичоқлади

23.09.2018 | Жамият | 2688

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида 2018 йилнинг 22 сентябрь куни вақтинча «А.Т.Хўқандий» даҳасида яшовчи Политехника касб-ҳунар коллежи 2-босқич ўқувчиси И.И. ўзаро жанжал сабаб шу коллежнинг 2-босқич ўқувчиси Э.М.га пичоқ билан жароҳат етказган.

Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Натижада Э.М. касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, И.И. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.