Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эрталабки бош оғриғининг сабаблари
23.09.2018 20:06,  
2055

Бошнинг эрталабдан оғриши бутун кунингизнинг нохуш ўтишига сабаб бўлади. Бош оғриғининг сабаблари ҳар хил бўлиши мумкин — бир кун олдин ичилган спиртли ичимликдан тортиб жиддий касалликларгача, — шунинг учун бу ҳолатни эътиборсиз қолдирмаслик лозим.

  1. Сиз кам ухлайсиз

Организм тўғри фаолият кўрсатиши учун 7—8 соат уйқу талаб қилинади. Агар кам ухласангиз — организм нимадир содир бўлди деб ҳисоблайди ва ёпирилиб ишлаш тартибига ўтади.

Уйқунинг меъёрий ҳолатига қайтиши эртаси куни эрталаб сизни бош оғриғидан халос қилади.

  1. Сиз ҳаддан ташқари кўп ухлайсиз

«Тунги уйқунинг 9 соатдан ошиши серотонин миқдорининг пасайишига олиб келади, — деб тушунтиради  доктор Наполи. — Серотониннинг паст миқдори мияга қон оқишини пасайтиради ва бош оғриғини келтириб чиқаради».

  1. Сизга эндорфинлар панд беради

Организм эрталаб эндорфинлар — бахт гормонларини кам ишлаб чиқаради. Баъзи одамларда бу мигрен пайдо бўлишига сабаб бўлади.

Эндорфинларнинг паст миқдори бошқа нейромедиаторлар, масалан серотонин миқдорини пасайтириши мумкин. Унинг камайиши томирларнинг торайишига олиб келади, бу эса ўз навбатида мияга етарлича қон етиб боришига тўсқинлик қилади ва бош оғришига сабаб бўлади.

  1. Сиз хуррак отасиз

Агар сиз қаттиқ хуррак отсангиз, бу уйқудаги апноэ ҳолатидан дарак беради. Хуррак бўғилиш, нафас сиқилиши ва ҳатто тунда ухлаб ётганингизда нафас олишнинг вақтинча тўхташига ҳам сабаб бўлиши мумкин.

  1. Сиз депрессия ҳолатида кўп бўласиз

Депрессия ҳолатида бош оғриғи куннинг ҳар қандай вақтида юз бериши мумкин. Бу серотониннинг паст миқдори билан боғланган.

  1. Сизда артериал қон босими баланд

«Агар сизда қон босими — 140/90 мм симоб устунига тенг ёки ундан ҳам баландроқ бўлса, — сизнинг қонингиз бошдаги босимни ошириб юборади, — деб тушунтиради доктор Хорсанди. — Юқори қон босими — бош оғриқларининг типик сабаби ҳисобланади».

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан