Москва вилоятининг Митиши шаҳар округидаги 1000 квадрат метрлик омборда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилган. Ёнғин оқибатида икки нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этган.
«МИР 24» хабарига кўра, ҳалок бўлганлардан бири аёл ва 14 ёшли қиз бўлган.
23 сентябрь куни кундузи бошланган ёнғин 24 сентябр соат 5:34 да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғинни ўчиришга 17 техника ва 56 киши жалб қилинган.
Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.