Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухоро вилоятида янги газ кони топилди
25.09.2018 11:10,  
147

Бухоро вилояти Қорокўл туманидаги излов-қидирув қудуғидан саноат миқёсидаги газ оқими олинди, деб хабар қилмоқда "Дарё", Олот нефть ва газ қидирув экспедицияси вакилига асосан. 

"Бухоро вилояти Олот туманида жойлашган "Олот нефть ва газ қидирув экспедицияси" МЧЖ томонидан Бухоро вилояти Қорокўл тумани ҳудудига қарашли "Андакли 1" излов-қидирув қудуғидан бурғилаш ишлари олиб борилиши жараёнида маҳсулдор қатламда очиқ ўзанда синов ишлари олиб борилиб саноат миқёсидаги газ оқими олинди.

"Андакли 1" излов-қидирув қудуғи кон деб эълон қилинди. Эндиликда бу майдонда излов-қидирув ишлари жадаллик билан олиб борилади», — дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг энг йирик Кандим, Хаузак Шоди газ конлари ҳам Бухоро вилояти ҳудудида жойлашган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан