Яна бир бошлиқ пора бериш чоғида ушланди

26.09.2018 | Жамият | 4387

Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида прокуратура вакиллари туман Санитария-эпидемиология хизмати бошлиғини қўлга олди.

«Туман Санитария-эпидемиология хизмати бошлиғи Б.Д. прокуратура ходимига у ташкилот фаолиятида аниқланган қонунбузарликлар бўйича баённомада камчиликларни кўрсатмаслиги эвазига 200 доллар миқдорида пора таклиф қилган. Б.Д. прокуратура ходимининг хизмат хонасида 200 доллар пора беришга уриниш чоғида ашёвий далиллар билан қўлга олинди», — дейилади Бош прокуратура хабарида.

Ушбу ҳолат бўйича Б.Д.га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 211-моддаси (пора бериш) 1-қисмига мувофиқ жиноят иши қўзғатилди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.