Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркманистонликлар энди барча коммунал хизматлар учун пул тўлайди
26.09.2018 21:52,  
30

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 25 сентябрь куни аҳолини электр энергияси, газ, ичимлик суви ва ош тузи билан таъминлашни пулли қилиш бўйича қарорни имзолади.

"Туркманистон аҳолисини электр энергияси, газ, ичимлик суви ва ош тузи билан таъминлашни тартибга солиш тўғрисида"ги қарорга кўра, 2019 йил 1 январдан аҳоли электр энергияси, газ, ичимлик суви ва ош тузи билан имтиёзли нархлардаги тўловлар асосида таъминланади.

Ушбу қарор билан 1992 йил 14 декабрда қабул қилинган "Туркманистон аҳолисини электр энергияси, газ ва ичимлик суви билан бепул таъминлаш тўғрисида"ги ва 2003 йил 30 сентяюрдаги "Туркманистон аҳолисини электр энергияси, газ, ичимлик суви ва ош тузи билан бепул таъминлаш тўғрисида"ги қарорлари ўз кучини йўқотади.

Мазкур қарор 2019 йил 1 январдан кучга киради.

Шу пайтгача мустақил Туркманистон аҳолиси электр энергияси, газ, ичимлик суви ва ош тузидан бепул фойдаланиб келаётган эди. Ҳозирги кунда мамлакатда иқтисодий инқироз кузатилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан