Владимир Путин Ўзбекистонга қачон келиши маълум бўлди

27.09.2018 | Ўзбекистон | 3469

Россия президенти Владимир Путин октябрда Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар қилди Ўзбекистон ташқи савдо вазирлиги.

"Россия президентининг Ўзбекистонга ташрифи 18-19 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Ушбу кунларда Тошкентда биринчи Россия – Ўзбекистон ҳудудлараро ҳамкорлик форуми ҳам ташкил қилинади", - дейилган хабарда.

Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақидаги дастлабки хабарлар бир неча ой олдин пайдо бўлган эди. Бу ҳақида Россия президенти Шавкат Мирзиёевга Хитойда бўлиб ўтган ШҲТ саммити вақтида хабар қилган эди.

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 7 Сентябр куни Москвада Дмитрий Медведев билан учрашиб Россия президентининг Ўзбекистонга ташрифига доир масалаларни муҳокама қилган эди.