Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2019 йилдан бошлаб ФҲДЁ томонидан бериладиган гувоҳномалар электрон тўлдирилади
27.09.2018 13:19,  
29

2018 йил 26 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Гербли  rувоҳномалар  шаклларини такомиллаштириш ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини  ёзиш органларининг аҳолига  кўрсатаётган  хизматлари  сифатини яхшилаш  тўғрисида»ги қарори имзоланди.

Давлат хизматлари агентлигининг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими Sof.uz'га маълум қилишича, ушбу қарорга кўра, тизимга бир қатор ўзгаришлар киритилади.

Хусусан, қарорнинг 4-бандига асосан, 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги гувоҳномалар бланкаларини (гербли гувоҳномалар) қўлда тўлдириш бўйича талаблар бекор қилинади ва уларни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда фақат босма ҳарфларда тўлдириш тартиби жорий этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан