Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев тожикистонлик деҳқонларга Captiva совға қилди
27.09.2018 14:59,  
9

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Турсунзода туманидаги «Боғи сомон» деҳқон хўжалигига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Хўжалик раҳбари Камол ҳожи Мадумаров асли олтиариқлик уста деҳқон фарзанди. У ота касбини давом эттириб, қут-барака, элда обрў топган. Бугунги кунда хўжалик узумзори 500 гектарга етган. Ўнга яқин навдаги ширин ва ҳосилдор узумлар довруғи бутун минтақамизга таралган.

Шавкат Мирзиёев узумзор боғ ва маҳсулотлар омборини кўздан кечирди. Ўзбекистон президенти Камол ота Мадумаровга мамлакатимизда ишлаб чиқарилган Captiva автомашинасини совға қилди.

Ўзбекистон давлат раҳбари шу тумандаги «Ватан» деҳқон хўжалигида ҳам бўлиб, унинг раҳбари Неъмат ҳожи Усмоновга яна бир автомашина туҳфа этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан