Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғонада 14 яшар қизини фоҳишаликка зўрлаган она 10,5 йилга, зўрлаганлар 12 йилга қамалди
27.09.2018 19:44,  
44

Фарғона вилояти Бешариқ туманида муттасил зўрлангани ортидан 14 ëшида ҳомиладор бўлиб¸ боласи аборт қилинган 7 синф ўқувчиси Қўқон шаҳридаги махсус мактаб-интернатга жойлаштирилди. Бу ҳақда Фарғона вилоят ҳокими ўринбосари Сайëра Алимованинг ëрдамчиси ҳориж радиосига маълум қилган.

"Адолат қарор топди. Жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман суди бу ишни кўриб чиқиб, пул эвазига ўз қизини эркакларга қўшиб қўйган Давронова Ферузага ўн ярим йил қамоқ жазоси белгилади. Қизни зўрлаганлар Бешариқ туман Чорбоғтўронил қишлоғи яшовчилари Шерзод Балибеков¸ Жасур Эргашев ва Эргашали Сулаймоновлар вояга етмаган қизни зўрлашда айбли деб топилиб¸ 12 йилдан қамоқ жазосига ҳукм қилинди"¸ - деган ҳокимлик мулозими.

Унинг яна айтишича¸ зўрланган қиз билан руҳшунос иш олиб борган ҳамда вилоят ҳокими ўринбосари Сайëра Алимова кўмагида Қўқондаги мактаб-интернатга жойлаштирилган:

"Сайëра Абдунабиевна бу қиз холидан хабар олиб турибди. Қизнинг руҳий аҳволи ҳозир яхши. Қўқондаги махсус интернатда педагог ва психологлар бу қизга алоҳида эътибор қаратишмоқда"¸ - деди мулозима.

Жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман суди вакилининг билдиришча¸ ҳукм қонуний кучга кирган ва жиноятчилар жазони ўташ масканига этап қилинган:

"Суд ҳукми бугун 27 сентябрдан кучга кирди. Бир ой олдин 27 август куни ҳукм чиқарилган эди. 30 кунлик аппеляция муддати тугади. Тўрттала жиноятчи жазони ўташ масканига этап қилинди"¸ - дейди суд вакили.

Унга кўра¸ 39 яшар уй бекаси Давронова Феруза (зўрланган қизнинг онаси) "Ўзбекистон Жиноят кодексининг 28-моддаси¸ 118- моддасининг 4-қисми ва 131-моддасининг (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 4 -қисми “а” бандида кўзда тутилган жиноятни содир" қилганлик бўйича айбли деб топилган.

Суд вакилига кўра¸ қолган уч йигит суд ҳукми билан 118-модда, яъни номусга тегиш жиноятида айбли деб топилган.

Фарғона вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари имзолаган айблов хулосасининг нусхасидан маълум бўлинишича, уч шахс «14 ëшга тўлмаган ожиз аҳволдаги шахсга нисбатан жинсий эҳтиëжини анъанавий ва ноанъанавий тарзда қўрқитиб қондиришда» айбланган.

Эслатиб ўтамиз, Фарғона вилояти Бешариқ туманида истиқомат қилувчи аёл ғаразли мақсадда вояга етмаган қизини (14 ёш) жинсий алоқага киришишга мажбурлаганликда гумон қилинаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан