Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистоннинг ички чегараларига ўзгартириш киритилди
28.09.2018 15:08,  
15

Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида Бухоро вилоятининг Ғиждувон тумани ва Навоий вилоятининг Конимех тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Давлатимиз раҳбари жорий йил 2 март куни Навоий вилоятига ташрифи давомида вилоятнинг салоҳиятини ҳар томонлама юксалтиришга қаратилган қатор янги ғоялар илгари сурилди. Ҳудуд масъулларга тегишли кўрсатмалар, вазифалар берган эди. Жумладан, Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидаги «Зафаробод» қўрғонини Навоий вилоятининг Конимех тумани ҳудудига қўшиб бериш ташаббуси илгари сурилган эди.

Ҳудуддаги «Зафаробод» қўрғонида бугунги кунда 6 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Қўрғонда 31 кўпқаватли уй, 1 мактабгача таълим муассасаси, 2 умумтаълим мактаби, 1 тиббиёт муассасаси ва бошқа қатор ташкилотлар ишлаб турибди. Шунга қарамасдан бугунги кунда «Зафаробод"да ўз ечимини кутаётган айрим масалалар мавжуд.

Жумладан, «Зафаробод» қўрғонидан Ғиждувон тумани марказигача бўлган масофа 80 километрни ташкил қилади. Бу эса, аҳолининг тез тиббий ёрдам ва маъмурий идоралар хизматидан фойдаланиш, ижтимоий-маиший эҳтиёжларини қондиришида ноқулайлик туғдирмоқда. Зафарободлик киши давлат хизматларидан фойдаланиш учун Ғиждувон тумани марказигача камида 80 километр масофани босиб ўтиши керак. Бунга қарийб 2 соат вақт кетади. Бундан ташқари, қўрғонда 48 км ичимлик суви, 26 км табиий газ, 64 км электр тармоқлари, 5 км марказлашган иссиқлик тармоқлари мавжуд бўлиб, уларни модернизация қилиш ва таъмирлаш ишлари ҳам Навоий кон-металлургия комбинати маблағлари ҳисобидан амалга ошириб келинмоқда. Шуни инобатга олиб ҳамда корхонанинг Навоий вилоятида жойлашганлигидан келиб чиқиб «Зафаробод» қўрғонини вилоятнинг Конимех тумани таркибига ўтказиш ҳақида Сенат қарори қабул қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан