Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекнефтгаз Ўзбекистонда бензин бошқа давлатларга нисбатан арзонлги ҳақида таҳлилий мақола эълон қилди
28.09.2018 18:33,  
6

Ўтган ўн йил ичида “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналаридаги қазиб олиш ҳажмлари қуйидагича пасайиб борган: табиий газ 1,4 баробарга ёки 2007 йилда 59 миллиард куб метрдан 2017 йилда 42,3 миллиард куб метргача; нефт - 3,8 баробарга ёки 3 миллион тоннадан 0,8 миллион тоннагача; газ конденсати – 1,8 миллион тоннадан 1,4 миллион тоннагача, яъни 28 фоизга. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ахборот хизмати UZ24 нашрига таҳлилий мақол тақдим этади.

Табиий ресурсларнинг камайиб бориши холисона равишда қазиб олиш ҳажмларининг тушишига олиб келмоқда. Бу, хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 35-40 йил давомида хом ашё базаси ҳисобланган – Кўкдумалоқ, Газли, Шўртан гуруҳи, Денгизкўл конлари мисолида яққол намоён бўлмоқда. Бундан ташқари, геологик қидирув ишларини олиб бориш, эски конларда қазиб олишни сақлаб қолиш ва янги захиралардан фойдаланишни бошлаш сармоялар миқдорини кўпайтиришни талаб этади. 

Бундан ташқари, табиий газ қазиб олиш таннархи ҳам ортиб бормоқда. Чунки конларни ишлаб чиқишнинг дастлабки босқичида газ ётоқ босими 400-500 атм.ни ташкил қилган бўлса, бугунги кунда конлардаги газ ётоқ босими ўртача  25-40 атм.га тенг. Шу билан бирга, газни ташиш тизимига тайёрлаш ва етказиб бериш учун камида 75 атм.лик босим зарур.
 
Шу муносабат билан, 2000-2017 йиллар оралиғида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 66 та агрегатли 16 та сиқиш компрессор станциялари қурилган ва фойдаланишга топширилган. Айнан шу станциялар конлардаги табиий газ етказиб бериш босимини керакли даражада ушлаб туришга ёрдам беради. Бу каби харажатлар табиий газ қазиб олиш тан нархининг ўсишига ҳам таъсир кўрсатади, 2000 йилда бир минг куб метр табиий газ учун 3,16 АҚШ доллари берилган бўлса, 2018 йилда бу қиймат 20 АҚШ долларига етган.  

Шубҳасиз, углеводородларни қазиб олишдаги ўзгаришлар аҳоли эҳтиёжини қондириш жараёнига ўз таъсирини кўрсатмаслиги зарур. Нефть ва нефть маҳсулотлари импорти ҳажмини мажбурий ошириш орқали вазиятдан кечилмоқда. Шундай қилиб, охирги 10 йил ичида нефть маҳсулотларини истеъмол қилишда суюқ углеводородларнинг улуши 3,8 баробарга ўсган, яъни 2008 йилдаги 16,8 фоиздан 2018 йилдаги 64,3 фоизга. 

Импортнинг ўсиши “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан нефть ва нефть маҳсулотларини сотиб олиш сарфланадиган валюта ҳажмининг тобора ошиши деганидир. 2008 йилда ушбу мақсадларга 362 миллион АҚШ доллари сарфланган бўлса, 2018 йилда бу кўрсаткич 940 миллион АҚШ долларига етди, яъни 2,6 баробар ўсиш.

Бу ички бозор нефть маҳсулотлари истеъмолини қисқартираётганига қарамай. 2007 йилдан 2017 йилга қадар бензин, дизел ёқилғиси, авиация керосини, ёқилғи мойи ва бошқа нефть маҳсулотлари истеъмоли 1,7 баробарга қисқарган, яъни йилига 4,9 миллион тоннадан 2,9 миллион тоннагача. 

Объектив сабабларга кўра қазиб олишнинг пасайиши ва валюта харажатининг ўсиши саноатнинг эътиборни тариф сиёсатига ва уни ўз вақтида тўғрилашга қаратиши зарур, керак бўлганида ноаньанавий усуллар орқали ҳам. Бунда Ўзбекистон ички бозорида нефть маҳсулотларига бўлган чакана нархнинг жаҳон нефть нархларидан ортда қолаётгани эканлиги ўз ролини ўйнайди. 

Айниқса, A-80 ва A-91 бензини учун 2017 йил 15 ноябрда белгиланган нархлар жаҳонда нефтнинг бир баррел учун ўртача 60 АҚШ доллари берилаётганида ҳисоблаб чиқилган. Шу билан бирга, 2018 йил 7 сентябрь ҳолатига кўра, жаҳон нефть баҳоси бир баррел учун 77 АҚШ долларини ташкил этади.
  
Таққослайдиган бўлсак, Ўзбекистонда A-91 бензинининг чакана нархи бир литр учун 0,53 АҚШ долларини ташкил қилса, Россия бу кўрсаткич -0,64 доллар/л, Қирғизистонда – 0,63 доллар/л, Туркияда – 1,04 доллар/л, Хитойда – 1,09 доллар/л. 

Харажатларнинг алоҳида қисми табиий газга асосланган электр қувватини ишлаб чиқаришдир. 2017 йилда республикада 61 миллиард кВт электр энергияси ишлаб чиқарилган, шундан 48,8 миллиард кВт ёки 80 фоизи - табиий газ асосида. Ушбу ҳажмдаги электр энергиясини ишлаб чиқариш учун қазиб олинган табиий газнинг 24,3 фоизи сарфланган ёки 15,2 миллиард куб метр.

Жорий йилнинг 1 январ ҳолатига кўра, “Ўзбекэнерго” АЖнинг инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун жалб қилган кредит ва займлар бўйича жами қарздорлиги 2,063,7 миллион АҚШ долларини ташкил қилади ёки хусусий капиталнинг 114 фоизи.  

“Ўзбекэнерго” АЖнинг жорий молиявий ҳолатига кўра, 2018 йилда қайтарилиши керак кредит қисмини ўз вақтида тўлай олмаслиги хавфи бор. Технологик зарарлар ўзининг салбий ролини ўйнамоқда. Кўп жиҳатдан, улар электр станцияларнинг эскирган ускуналари билан изоҳланади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан