Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев ортидан Владимир Путин ҳам Ҳиндистонга боради
1.10.2018 17:02,  
1

Ҳиндистон ҳукумати АҚШ босимига қарамасдан Россиядан С-400 сотиб олишга қарор қилди, деб ёзмоқда Russia Today Desence Newsга асосан.

Хабарда айтилишига кўра, Ҳиндистон ўзининг ушбу қарори ҳақида АҚШни аллақачон огоҳлантирган. Россия ва Ҳиндистон орасида ушбу ҳақидаги ҳукуматлараро шартнома 4-5 октябрь кунлари Владимир Путиннинг Ҳиндистонга сафари вақтида имзоланади.

“Россия президенти ташрифига бир ҳафта қолганда Ҳиндистон ҳукумати Россиядан, умумий қиймати 5,43 миллиард доллар бўлган бешта С-400 зенит ракета мажмуасини сотиб олишга ҳақида якуний қарорни қабул қилган”, - дейилган Defense News хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Россия ва Ҳиндистон орасида С-400 мажмуасини сотиб олиш ҳақидаги шартнома дастлаб 2016 йилда имзоланган эди. Россияга нисбатан АҚШ санкциялари киритилганидан сўнг Ҳиндистон ҳукумати бироз вақт иккиланган эди.

Ундан ташқари, Владимир Путин ташрифи доирасида Ҳиндистон Россиядан умумий қиймати 2,2 млрд. доллар бўлган иккита 1135-лойиҳага мансуб қўриқлаш ҳарбий кемасини сотиб олиш ҳақида эълон қилиниши кутимлмоқда.

Шунингдек, Россия президенти ташрифи доирасида Ҳиндистонда энг янги Калашников автомати “АК-103”ни лицензия асосида ишлаб чиқаришни ҳақидаги шартнома имзоланиши ҳам режалаштирилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан