Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда сўнгги 9 ой давомида кузатилган инфляция даражаси маълум бўлди
1.10.2018 21:12,  
12

Жорий йилнинг сентябрь ойида истеъмол бозорида товарлар ва хизматлар нархи ўртача 1,8 фоизга кўтарилди. Умумий ҳисобда 9 ой давомида истеъмол секторида инфляция даражаси 8,1 фоизни ташкил этди. Ой давомида умумий нархлар даражасининг ўсишига товарлар 1,9 фоиз, хизматлар эса 1,2 фоизга таъсир кўрсатди. 2017 йил охирига нисбатан товарлар нархи ўртача 7,4 фоизга, хизматлар 10,1 фоизга қимматлашди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида айтилади.

2018 йилнинг 9 ойи мобайнида инфляция даражасига таъсир кўрсатувчи асосий омиллар орасида айрим товарлар нархларининг тартибга солиниши, кредитлаш ҳажмининг ортиши натижасида иқтисодий жабҳаларда инвестицион ва истеъмол талабларининг кенгайиши, инфляцион тахминларнинг ўзгариши, нархнинг мавсумий ўзгариши, шунингдек, миллий валюта қийматидаги ўзгаришларни санаб ўтиш мумкин.

Жорий йилнинг сентябрь ойида аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш соҳасида нархларнинг ўсишида асосий омил – олий таълим муассасаларида ўқиш бўйича тўлов-контрактларининг оширилганлигидир.

2018/2019 йилдан Ўзбекистон олий таълим муассасаларида ўқиш учун тўлов шартномалари миқдори энг кам ойлик иш ҳақи (ЭКОИҲ) миқдоридан келиб чиқиб ҳисоблана бошлади. Республика бўйича кузатилаётган таълим йўналишлари бўйича тўлов-контрактлари миқдори ўртача 20,3 фоизга ошгани (ЭКОИҲ жорий йилнинг 15 июлидан 7 фоизга кўтарилган) ой давомидаги инфляциянинг 0,2 фоиз даражада ортишига олиб келди.

Коммунал соҳадаги нархлари тартибга солинувчи тарифларнинг ўсиши (ўртача 13,8 фоиз), йўловчи ташиш транспортида йўл ҳақининг оширилиши (9,1 фоиз), дам олиш хизматлари (18,2 фоиз), хорижий тил ўргатишни ҳисобга олган ҳолда таълим хизматлари ва ҳайдовчиликка ўқитиш (15,7 фоиз) ва маиший турдаги хизматларнинг (8,1 фоиз) қимматлашиши таъсирида жорий йилнинг январь сентябрь ойларида умумий хизматлар истеъмол нархлари индекси шаклланди.

2017 йилнинг охирига нисбатан темир йўл транспортида йўловчи ташиш хизматлари ўртача 19,1 фоизга, автомобиль транспортида 9,8 фоиз ва ҳаво транспортида йўловчи ташиш хизматлари ўртача 1,5 фоизга қимматлашди.

Февраль ойида темир йўл орқали қатнов нархининг сезиларли даражада қимматлашиши «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ўз ҳисоб-китобларида аввалги қайд этилган Швейцария франки қийматидан Марказий банкнинг расмий қиймати бўйича ҳисоблаш тартибига ўтилганлиги билан бевосита боғлиқ. Ушбу ўтишнинг оқибатларини юмшатиш мақсадида компания томонидан плацкарт қийматларини арзонлаштириш юзасидан ҳисоб-китобларда қатор пасайтирувчи коэффициентлар қўлланилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан