Коллеж директори пора билан қўлга тушди

02.10.2018 | Жамият | 3403

28 сентябрь куни Ромитан туманидаги қурилиш ва транспорт касб-ҳунар коллежи директори вазифасини бажарувчи Нодиржон Жўраев ўз мансаб ваколатини суиистеъмол қилди, деб хабар беради Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Директор 1989 йилда туғилган фуқаро У.Ҳайитовдан унинг турмуш ўртоғи Г.Ҳожиевани мазкур коллежга ўқитувчи вазифасида ишга қабул қилиш эвазига таъмагирлик йўли билан 150 АҚШ долларини талаб қилди.

У кимёвий ишлов берилган 150 АҚШ долларини олган вақтида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.Б.Жўраевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.