Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ичимлик суви учун 100 фоиз олдиндан ҳақ тўланиши маъқуллади
2.10.2018 15:59,  
7

Олий Мажлис Сенати 16-ялпи мажлис давомида ичимлик суви таъминоти ва сувни чиқариб юбориш (канализация) хизматлари 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида кўрсатилишини маъқуллади.

Давлат ва хусусий уй-жой фондларидаги жойларнинг мулкдорлари, бу жойларни ижарага олувчилар олдиндан 100 фоиз ҳақ тўлашни амалга оширмаган тақдирда сув таъминоти ва сувни чиқариб юбориш (канализация) тизимларидан тўлиқ узиб қўйишгача бўлган чоралар кўрилади.

Сенаторларга кўра, Ўзбекистонда ичимлик сув таъминоти ва канализация хизматларидан дебитор қарздорлик 278 миллиард сўмдан ошди. Бундан 227 миллиарди аҳоли ва 50,6 миллиард сўми юридик шахсларга тегишли.

Энг катта қарздорлик Тошкент шаҳри (55 миллиард сўм), Тошкент (46 миллиард сўм) ва Наманган вилоятларига (30 миллиард сўм) тўғри келмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан