Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Лукашенко тунда алкогол сотишни ман этиш чекловини бекор қилиш бўйича буйруқ берди
2.10.2018 19:37,  
5

Беларус президенти Александр Лукашенко бир сутка ичида соат 23-00 дан 7-00 гача спиртли ичимликларни сотишни ман этиш бўйича чекловларни бекор қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Бу чекловлар тажриба тариқасида Минскда ва туманларда 1 октябрдан жорий этилганди.

Бундан аввал Минск шаҳар ижроия қўмитаси 2018 йил 1 октябрдан бир йил муддатга тунда алкогол, пива, таркибида алкогол кам бўлган ичимликларни сотиш бўйича чекловларни жорий этганди. Хусусан, режага кўра, тунда алкогол ичимликларни чакана савдосини фақат умумий овқатланиш жойларида мумкин эди.

Шаҳар ҳукумати бу қарорни “соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш, ичкиликбозликка қарши кураш” дея тушунтириш берди.

“Президент, унга тақдим этилган маълумотлар билан танишиб чиқиб, бу уйланмаган қарорни бир сутка ичида бекор қилиш ҳақида топшириқ берди”, - дейилган администрация баёнотида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан