Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жанубий Кореяда ишлаш истагидаги фуқаролар учун қайси куни тест синовлари ўтказилиши маълум бўлди
3.10.2018 19:06,  
17

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Жанубий Кореяда шартнома асосида меҳнат қилиб, қайтган ва такрорий бориш истагидаги фуқаролар учун 8-12 октябрь кунлари тест синовлари ўтказилишини маълум қилади.

ЎзА хабарига кўра, белгиланган квота уч минг юзта бўлиб, қолган номзодлар иш берувчининг танловини кутиб турибди. Шунингдек, Латвия билан тузилган келишувга асосан келгуси йилдан бошлаб мавсумий ишларда ишлаш учун юртдошларимиз жалб этилади.

Тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар туфайли хорижда ишлаш учун бориш истагини билдирган фуқароларга бир қанча имтиёзлар яратилмоқда. Жумладан, “Ўзбекистон темир йўллари“, “Ўзбекистон ҳаво йўллари“ чипталарига чегирмалар, шунингдек, чипта харид қилиш харажатларини қоплаш учун бир йилда бир маротаба 300 минг сўм миқдоридаги беғараз тўлов тақдим этилмоқда.

Жорий йилнинг 2 апрелидан 27 сентябрь санасига қадар 300 минг сўм миқдоридаги беғараз кўмакни 26 минг 200 нафар юртдошимиз “Алоқабанк” орқали олишга эришди. Бундан ташқари, меҳнат мигрантлари транспорт ва бошқа харажатлари учун “Ипотекабанк“ орқали 1000 долларгача кредит олиши мумкин. Бундай имкониятдан минглаб фуқароларимиз фойдаланмоқда.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россия, Польша, Жанубий Корея каби давлатлар билан ташқи меҳнат миграцияси соҳасида фаол ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Улар хорижда ишлаш истагини билдирган фуқароларимизга зарур шароитлар яратишга кўмаклашмоқда. Юртимизнинг турли ҳудудларида фаолият юритаётган минтақавий бюроларда хорижга кетувчи фуқаролар ўқитилиб, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда.

Қўшимча маълумот Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги расмий сайтида эълон қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан