Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Гулнора Каримова хусусий самолётда Дубайга учиб кетгани ростми?
3.10.2018 19:12,  
8

Айрим ОАВларда Гулнора Каримованинг Ўзбекистон қамоғидан озод этилиб, Бирлашган Араб Амирликларига етиб келгани ҳақида хабарлар тарқалди. Айтилишича, Гулнора Каримова хусусий самолётда 2 октябрь маҳаллий вақт билан соат 14:00 да Дубайга келиб қўнган ва шундан сўнг БААдаги энг қиммат меҳмонхоналардан бирида ўрнашган.

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати вакили Сурайё Раҳмонова «Kun.uz»га Гулнора Каримова қонунда назарда тутилган тарзда Ўзбекистонда жазо ўтаётганини маълум қилди.

«Сизга яна бир бор расман баёнот бераман: Гулнора Каримова қонунда назарда тутилган тарзда Ўзбекистонда жазо ўтамоқда», — деди Бош прокуратура матбуот хизмати вакили Сурайё Раҳмонова.

Эслатиб ўтамиз, Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова 28 сентябрь куни Тошкентдан Лондонга учиб кетгани хабар қилинганди. Имон Лондонга ўқиш учун кетганини айтган.

Кейинчалик у Instagram’даги саҳифасида ҳеч қандай сиёсий масалаларда иштирок этишни хоҳламаслиги ҳақида билдирди.

«Биз фақат ўз ҳаётимиз билан яшашни истаймиз. Ҳеч қандай сиёсий масалаларда иштирок этишни хоҳламаймиз. Шу йиллар мобайнида бошимиздан ўтган барча даҳшатли воқеалар ортда қолган бўлсин», — дея ёзган Имон Каримова.

Имон Лондонга учиб кетганидан сўнг Instagram’да «онам уйда» деб ёзганди. Бош прокуратура эса ўз навбатида Гулнора Каримова қонун билан белгиланган тартибда жазо ўташни давом этаётгани ҳақида маълум қилди.

2015 йилда 21 августида Гулнора Каримовага нисбатан 5 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан