Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Раҳмонбек Усмонов яна ҳокимлик лавозимига қайтди
3.10.2018 19:26,  
17

Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Раҳмонбек Усмонов Юнусобод туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ҳокимлиги расмий сайти хабар берди.

Хабарда айтилишича, бугун, 3 октябрь куни халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Унда ташкилий масала кўрилди. 2018 йилнинг апрель ойидан Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Усмонов Раҳмонбек Жаҳонгирович Юнусобод тумани ҳокими этиб тайинланди.

Маълумот учун: Усмонов Раҳмонбек Жаҳонгирович 1960 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 1982 йил Тошкент автомобиль йўллари институтини тамомлаган. У 2012–2018-йиллар — Тошкент шаҳар ҳокими,  2018 йил апрель ойидан шу кунга қадар Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Усмонов Раҳмонбек Жаҳонгирович «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юнусободнинг собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматов 400 минг АҚШ доллари миқдорида пора олгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан