Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сурхондарёда солиқдан қарздор тадбиркорларнинг қарийб 83 млн сўм қарзи кечилди
4.10.2018 13:48,  
7

Сурхондарё вилоятида фаолиятини тиклаган ва давлат рўйхатидан ўтган 16 нафар тадбиркорнинг 82 миллион 817 минг сўмлик солиқ қарздорлиги вилоят солиқ бошқармаси томонидан ҳисобдан чиқарилди. Бу ҳақда 3 октябрь куни вилоят иқтисодий судида солиқ бошқармаси ташаббуси билан ўтказилган давра суҳбатида маълум қилинди.

Корхоналар раҳбарлари, ёш тадбиркорлар иштирок этган мазкур тадбирда Ўзбекистон президентининг 27 июльдаги “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида соҳага қатор енгилликлар берилгани айтилди. Жумладан, фармонга кўра, 2018 йилнинг 1 апрелига қадар якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган ва давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган шахслар 2019 йилнинг 1 январига қадар тадбиркорлик фаолиятини тикласа ва давлат рўйхатидан ўтса, унинг солиқ қарздорлиги ҳисобдан чиқарилади.

“Молиявий қийинчиликлар сабабли фаолиятимни тўхтатган эдим, – деди якка тартибдаги тадбиркор Шокир Шукуров. – Қайта рўйхатдан ўтиб, фаолиятимни тикладим. 28 миллион 647 минг сўмлик солиқдан қарздорлигим олиб ташланди”.

Таъкидлаш жоизки, 2018 йилнинг 1 апрелига қадар вилоятдаги 2318 нафар якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсларнинг, 444 нафари молиявий хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган (шу жумладан, фаолиятини вақтинча тўхтатган) якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда 314 нафар давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланганлиги учун йиллик ҳисобланган қатъий белгиланган солиқ суммаси ҳисобланган жисмоний шахслар 2019 йилнинг    1 январига қадар қонуний тарзда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйса, уларнинг қатъий белгиланган солиқ ва молиявий жарималар бўйича қарзи ҳисобдан чиқарилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан