Хитой АҚШ вице-президентини туҳматда айблади

05.10.2018 | Жаҳон | 2335

АҚШ вице-президенти Майк Пенснинг Хитойнинг америка сайловларига аралашуви тўғрисидаги, асоссиз баёноти, туҳматга тўла, Пекин бунга нисбатан кескин эътироз билдиради, деб баёнот берди Хитой ТИВ вакили Хуа Чуньин.

"Пенснинг тегишли нутқи Хитой ташқи ва ички сиёсатига доир туҳматларга тўлган, Хитойнинг АҚШ сайловига аралашуви ҳақидаги баёноти тўлиқ туҳмат, улар уюштирилган ва барчани чалғитади, Хитой ушбу муносабат билан кескин норозилик билдиради", - дипломатнинг нутқидан иқтибос Хитой ТИВ сайтида келтирилган.

"Хитой ҳамиша бошқа давлатлар ички сиёсатига аралашмаслик тамойилига амал қилиб келган, АҚШ сайловларига аралашишга ҳатто қизиқиш йўқ бизда", - деб қайд этган Хуа Чуньин. Амалдор аёлнинг сўзларига кўра, "халқа ҳамжамият ким бошқа давлатларнинг ички ишларига тап тортмасдан аралашаётгани ва бошқа давлатлар манфаатларига зиён етказаётганини аниқ кўриб бўлди".

Дипломат, Хитойнинг АҚШга нисбатан сиёсати аниқ ва ўзгармаслигини қайд этди.

"Биз ўзаро ҳурматга асосланган, конфронтациядан йироқ, ўзаро манфаатли ҳамкорликка етишиш учун биргаликда ҳаракат қилиш тарафдоримиз", - деб айтган дипломат ва Вашингтонни "ўз хатосини тўғирлашга, ХХР номига айбловлар ёғдиришни тўхтатишга, иккиёқлама муносабатларга путур етказини бас қилишга чақирган".

Илгарироқ АҚШ вице-президенти Пенс Хитой мамлакат ички ишларига аралашаётгани ва бунинг учун гўёки сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий инструментлардан фойдаланаётгани ҳақида баёнот берган эди.

АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам сал олдин шунга ўхшаш баёнот билан чаққан ва Хитой Қўшма Штатлардаги сайловларга аралашишга ҳаракат қилаётганини айтган эди.