МИБ ходими қарздорлиги йўқ фуқарога йирик миқдорда қарз ёзгани маълум бўлди

05.10.2018 | Жамият | 3590

Пайариқ туманининг «Гулзор» МФЙда яшовчи М.Жўрақуловага Мажбурий ижро бюроси туман бўлими ходимлари унинг хонадони электр энергиясидан 7397564,90 (етти миллион уч юз тўқсон етти минг сўмдан зиёдроқ) сўм қарздор эканини айтади ва бу қарз зудлик билан тўланмаса, чора кўрилиши ҳақида огоҳлантиришади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Яқинларининг маслаҳати билан Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қилди.

Ушбу мурожаат вилоят ҳудудий бирлашмасининг Пайариқ туман жамияти мутасаддилари томонидан ўрганиб чиқилди. Қайта хатлов ўтказилганда, Пайариқ туман ЭТКА базаси бўйича, ушбу хонадонда қарздорлик мавжуд эмаслиги, аксинча 232 751 (икки юз ўттиз икки мингдан зиёд) сўм ортиқча тўлови борлиги аниқланди.

Юкланган қарздорлик бекор қилиниб, фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.