Зироатхон Мирзиёева Қатар биринчи хоними билан учрашди (фото)

05.10.2018 | Ўзбекистон | 4475

Қатар собиқ амири шайх Ҳамад бин Халиф ал Танийнинг турмуш ўртоғи, Қатарнинг ҳозирги амири шайх Тамим ибн Ҳамад ал Танийнинг онаси Мўза бинт Носир ал Миснид махсус ташриф билан Ўзбекистонда бўлди. Бу ҳақда унинг Facebook’даги саҳифасида ташрифдан суратлар илова қилинган хабар қолдирилди.

Суратлар остига «Ўзбекистон биринчи хоними Зироатхон Ҳошимова жаноби олиялари билан, шу ёздаги махсус ташриф чоғида», - дея изоҳ ёзилган.

Эълон қилинган суратларда Шавкат Мирзиёевнинг рафиқаси Зироатхон Мирзиёевадан ташқари, унинг қизи Шаҳноза Мирзиёевани ҳам кўриш мумкин.