Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коррупцияга курашиш давлат дастури лойиҳаси тайёрланмоқда
5.10.2018 16:30,  
10

2019−2021 йилларда коррупцияга қарши кураш бўйича давлат дастури лойиҳаси тайёрланмоқда, дея хабар қилди лойиҳани ишлаб чиқишга масъул республика маҳкамалараро комиссияси.

Дастур давлат ва жамият ҳаётининг барча ҳаётий соҳаларида коррупцияни келтириб чиқарувчи сабаб ва шароитларни бартараф этишга қаратилган.

Давлат дастури қуйидагиларни кўзда тутган олтита йўналишда шакллантирилмоқда:

  • коррупцияга қарши кураш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш;
  • фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан тоқатсизликни шакллантириш;
  • таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот ҳамда жамият ва давлат ҳаётий фаолиятининг бошқа соҳаларида коррупциядан огоҳлантириш бўйича чораларни кўриш;
  • коррупцион ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, тўхтатиш, оқибатларини, уларни келтириб чиқарувчи сабаб ва шароитларни бартараф этиш;
  • коррупцияга қарши кураш соҳасида тадқиқотлар ўтказиш ва халқаро ҳамкорлик олиб бориш.

Фуқаролар anticorruptionuz Telegram-ботидан фойдаланган ҳолда давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқишда иштирок этишлари мумкин. У орқали коррупцион ҳолатлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга қаратилган таклифларни юбориш ёки коррупция билан тўқнаш келган ҳолатлар бўйича фикрларни улашиш мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан