1,4 миллион долларга сотилган картина ўз-ўзини йўқ қилди (видео)

07.10.2018 | Жаҳон | 3862

Дунёга ўзининг яширин ҳаёт тарзи ва ҳозирги замоннинг энг долзарб муаммоларини акс эттирувчи расмлари билан машҳур бўлган Бэнкси исмли рассом яна бир томоша кўрсатди.

Масалан, Париждаги Суриядан қочиб келган мигрантлар яшайдиган ҳудудда чизилган "Суриялик мигрант ўғли" расми ҳам катта шов-шув бўлган эди. 

Сын сирийского мигранта граффити Бэнкси

Бэнкси одатда граффити услубида кўча деворларида расм чизади, лекин 5 октябрь куни илк бор унинг “Ҳаво шари ушлаб турган қиз бола” картинаси Лондондаги машҳур аукционда сотилиши керак эди. 

Қоғозга акварель бўёқлар билан чизилган картинанинг нархи 250-300 минг доллар атрофида белгиланган эди. Лекин савдо бошланганидан кейин унинг нархи кескин ошиб кетди ва у 1 млн. фунтга (1,4 млн долларгача) сотилди. Лекин аукцион бошловчилси “Бир, икки, уч – сотилди” дейиши биланоқ...  

Расм рамкаси ичида ўрнатилган яшириш шредер ишлаб кетди ва картина ўз-ўзини майда бўлакларга қирқиб ташлади.

Бу албатта Бэнкси томонидан уюштирилган навбатдаги ажойиб томоша бўлди. Бэнксининг ўзи ушбу ҳодисани Пикассо айтган машҳур сўзлар билан изоҳ қолдирган: “Йўқ қилишга бўлган иштиёқ ҳам ижодий истак”.

Инстаграмда Бэнксининг мухлислари ушбу ҳодисани бу “Қиммат картиналарни сотиб олиб ўйида бир ўзи томоша қиладиган бойларга қарши акция” деб аташди. Бошқалар эса, “Бэнкси ҳозиргина ушбу картина нархини бир неча баробарга оширди” деб изоҳ қолдиришди.