Франция Ўзбекистонда замонавий корхоналар қуради

08.10.2018 | Ўзбекистон | 2878

Франциянинг Fives ва Total EREN компаниялари Ўзбекистонда замонавий корхоналар очади деб хабар қилмоқда “Жаҳон” ахборот агентлиги.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат мирзиёевнинг Францияга ташрифи олдидан, 5 октябрь куни Парижда ўзбек – француз бизнес форуми бўлиб ўтган эди.

Бизнес форум доирасида Францияда энг йирик озиқ-овқат логистика марказига эга бўлган Marche International De Rungis компанияси ҳамда Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги орасида Самарқанд ва Андижон вилоятларида замонавий агрологик марказлар ташкил қилиш ҳақида келишиб олинди.

Шунингдек, “Ўзбекэнерго” ва Total EREN компаниялари орасида Самарқанд вилоятида қуёш электр станцияси қуриш ҳақида келишиб олинди.

Ундан ташқари, “Ўзқурилишматериаллар” АЖ ва Fives компанияси орасида автомобил ойналари ишлаб чиқариш ҳақида битим имзоланди.

Банк хизматлари соҳасида ҳам Ўзбекистоннинг Миллий банки, Саноатқурилишбанки ва Франциянинг NATIXIS ва BPI банклари орасида ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистонда франция капитали иштирокида 16 та корхоналар ташкил қилинган. Улар орасида 2та корхона 100% хорижий капитал иштирокида ташкил қилинган.

2017 йилда Ўзбекистон ва Франция орасида савдо ҳажми 251,6 млн. доллардан ошди. 2018 йилнинг январь ва август ойларида— 195,1 млн $. Бу икки мамлакат орасида ҳамкорликни 18,8 %га ошганини кўрсатди.