Тошкентда 4 нафар ёш қизнинг зўрлангани ҳақидаги хабар ёлғон бўлиб чиқди

08.10.2018 | Жамият | 2720

Пойтахт ҳуқуқ-тартибот органлари Сергели туманида бир неча вояга етмаган қизларнинг номусига тажовуз қилишгани ҳақидаги Telegram мессенжерида тарқалган хабарларни рад этди, деб хабар беради «Podrobno.uz».

«Жорий йилда Тошкент шаҳрида вояга етмаган қизларнинг номусига тажовуз қилиш билан боғлиқ бирорта ҳам ҳолат қайд этилмади», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, шу кунларда Telegram мессенжерида Сергели туманида тўрт нафар вояга етмаган қизнинг зўрлангани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.

«Фейк» хабарда қизларнинг икки нафари зўрланиб, ўлдирилиб, сўнг чиқиндихонага ташлаб кетилгани, улардан икки нафари эса тирик эканлиги айтилган.