Ўзбекистонда долларнинг янги расмий курси белгиланди

08.10.2018 | Иқтисод | 4174

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 9 октябрь кунидан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 1,42 сўмга кўтарилиб, 8181,08 сўм ташкил қилди.

Евро курси эса 41,71 сўмга пасайиб, 9 427,06 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли 3,11 сўмга камайиб, 122,73 cўмни ташкил қилди.

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.