Қашқадарёда юз берган портлаш оқибатида 5 ва 2 ёшдаги икки қизалоқ ҳалок бўлди

09.10.2018 | Жамият | 3590

8 октябрь куни Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида газ портлаши оқибатида икки бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилди.

Айтилишича, эрталабки соат 10:04 газ плитасининг бузуқлиги туфайли газ-ҳаво аралашмасининг портлаши рўй берган.

Портлаш оқибатида жароҳат олган икки бола шифохонада вафот этган, яна бир киши куйиш жароҳати билан тиббий ёрдам олмоқда.

Ҳалок бўлган фуқаролар рўйхати:

Беллура Абдуҳошимова, 2013 йили туғилган (уй эгасининг набираси, 100 фоизлик термик куйиш);

Фарзона Ҳомидова, 2016 йили туғилган (уй эгасининг набираси, 100 фоизлик термик куйиш);

Бундан ташқари, уй эгасининг келини, 1991 йили туғилган Бахтигул Жамолова 40–45 фоизлик термик куйиш жароҳатини олган.

Ҳозирда воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.